“ Навоидонмахсулотлари”  АЖ тининг тарихи

 

      Навоий  дон  махсулотлари корхонаси қурулишига 1964 йилда асос  солинган.    1969 йилда уч силос корпусдан иборат № 1 элеватор қуриб ишга туширилган.  1970 йилда суткасига 240 тонна уч навли ун ишлаб чиқарадиган № 1 тегирмон  ишга туширилган.  1987 йилда №1 тегирмон Германия давлатининг “Бюллер” фирмасида ишлаб чиқарилган юқори ишлаб чиқариш қувватига эга жихозлар билан қайта жихозланган.

      1971 йилда омухта ем ишлаб чиқариш цехи ишга туширилган. 1989 йилда ишлаб чиқариш суратини ошириш, чиқариладиган махсулот сифатини яхшилаш мақсадида қайта чихозланиб, марказдан бошқариш тизимига ўтилган. 2010 йилда эскирган жихозлар яъни дробилкалар, смесителлар, электрон дозаторлар, шнеклар янги замонавий кам энергия сарфловчи жихозларга алмаштирилди.

     Аҳоли  сонини ортиши  ун ишлаб чиқаришга бўлган талабни оширади. 1983 йилда суткасига 300 тонна буғдойни қайта ишловчи 7 қаватдан иборат            № 2 тегирмон қурилиб ишга туширилган. 1984 йилда № 2 тегирмонни мунтазам будой билан таъминлаш мақсадида 33600 тонна сиғимга эга, уч силос корпусидан иборат №2 элеватор иш туширилган.

     1992 йилда ун ишлаб чиқариш навларини кўпайтириш мақсадида суткасида 40 тонна (обойни) ун ишлаб чиқарадиган  № 3 тегирмон ишга туширилди. Аҳоли саломатлигига фойдали бўлган рож унига талаб ортаётганлигини инобатга олиб 1995 йилдан бошлаб № 3 тегирмон (ржанной) ун ишлаб чиқара бошлаган.

   Аҳолини сифатли нон ва нон махсилотлари билан таъминлаш мақсадида 1995 йилда Навои шахрида  ( Навои ХПП) “Винклер” кичик нонвойхонаси , 2011 йилда Германия давлатидан суткасида 2,2 тонна нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий “ Waxtel” кичик нонвойхона Навои шаҳри “Умид” қўрғонига, 2012-2013 йилларда шундай кичик нонвойхоналар Кармана туманинг “ Хазара” маҳалласида, Навбахор туманинг “Бешработ” маҳалласида, 2015 йилда Кармана туманида қурилаётган намунавий уйлар “ Дўстлик” массивида ва ишчилар шахарчасида қурилиб ишга туширилди. Аҳолини нон ва нон махсулотларига эҳтиёжи кундан – кунга ошаётганлигини ҳисобга олиб 2019 йил Навоий шаҳар ичида суткасида 2,2 тонна нон ишлаб чиқариш қувватига эга “Олтин нон” нонвойхона ишга туширилди.

   Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш технологияларини янгилаш дастурлари бажариш ҳамда аҳолини сифатли темирга бойитилган ун махсулотлари билан таъминлаш мақсадида 2015 йил № 2 сонли тегирмонни суткасига 300 тонна буғдойни қайта ишловчи Туркия давлатини “ Makina ve enerji ” фирмасининг юқори сифатли кам электр энергия сарфловчи жихозлари билан қайта жихозланди.

  Навоидонмахсулотлари АЖ вилоят фермерлари томонидан етиштирилаётган дон махсулотларини мавсум вақтида тез ва сифатли қабул қилиши учун Конимех туманида, Навбахор туманида ва Хатирчи туманларида  барча қулайликларга эга дон қабул қилиш шахобчалари мавжуд.          

    Вилоятда етиштириладиган уруғлик  ғаллани  саралаш учун 2000 йилда  вокзал худудида (Навои ХПП) №2 уруғлик саралаш цехи 2007 йилда бош корхонада № 1 уруғлик саралаш цехлари ишга туширилган. Вилоятда экиладиган 10 600 тонна сара уруғликни тўлиқ сифатли тозалаб дорилаш мақсадида  2011 йил № 2 уруғлик саралаш цехини суткасига 240 тонна уруғлик донни сараловчи Германиянинг “РЕТКУС” фирмасини дон тозалаб дориловчи линияси билан қайта жихозланди.

   Корхона ишчи ходимларини гўшт ва сут махсулотлари билан таъминлаш мақсадида 2013 йилда Қизил-Тепо тумани “Ўрта чўл” массивида 250 бош қора молларга мўлжаллланган молхона қурилиб ишга туширилган.

   2016 йилда шахобчаларда мавсум давомида қабул қилинган ғалларни ёғин сочиндан асраш ва қисқа муддатлар тошиб киритиш мақсадида элеваторлар ёнидан 10 000 тонна сиғимга эга ёпиқ айвон қуриб битирилди.  2017 йилда №1 уруғлик цехи ёнидан 1(бир)дона 5 минг тонналик ва  1 (бир) дона 3 минг тонналик ёпиқ сиғим қурилди

   2018 йилда корхонада  узоқ муддат ишлатилмай турган №3 сонли тегирмонни  ёнидан  металл конструкцияли 4 қаватдат иборат қўшимча бино қуриб,Хитой давлатидан суткасига 240 тонна гранулланган омухта ем ишлаб чиқариш ускуналари билан қайта жихозланди.

    2019 йилда омухта ем цехи силкорпус биноси ёнидан кепак сақлаш учун сиғими 2,000( икки) минг тонналик  хом-ашё сақлаш омбори қурилди. 

 

Как Вы оцениваете деятельность общества?

Loading ... Loading ...

[mailpoet_form id="1"]

Обращение в общество

 

 

Отслеживание хода и времени рассмотрения обращения

Communications

 

 

Tracking of application processing and term

Жамиятга мурожаатлар

 

 

Мурщжаатни кЎриб чикиш жараён ва мухлатини кузатиш

Jamiyatga murojaatlar

 

 

Murojaatni ko'rib chiqish jarayon va muhlatini kuzatish

Jamiyat faoliyatining qanday baholaysiz?

Loading ... Loading ...

Жамият фаолиятининг қандай баҳолайсиз?

Loading ... Loading ...

How do you evaluate the activities?

Loading ... Loading ...

[mailpoet_form id="5"]

[mailpoet_form id="3"]

[mailpoet_form id="4"]