“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили): 210 100, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ишчилар қўрғони 3. Электрон почта манзили: navoiydon.uz
“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2023 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2024 йил 27 март куни соат 11-00 да Ишчилар қўрғони-3 уй манзил бўйича жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана; Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2024 йил 20 март ҳолатига шакллантирилган.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар; “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2023 йил якуни бўйича умумий йиғилиши кун тартиби:
1.“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг навбатдаги умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида.
2.“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш.
3.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолияти якунлари бўйича кузатув кенгаши ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2024 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида;
4.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;
5.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2023 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
6.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2024 йил учун таркибини сайлаш тўғрисида;
7.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил учун кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
8.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида.
9.“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раисиннг меҳнат шартномасини бир йилга узайтириш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПК-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2023 йил якуни бўйича жамиятни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалари бўйича биринчи ўринбосарининг ҳисоботини эшитиш.
- Жамиятда 2023 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот хулосасини кўриб чиқиш.
- “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг “Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини моддий рагбатлантириш тўғрисида”ги Низомига ўзгартириш киритиш тўғрисида.